Германияда учиб кетаётган самолёт ҳавода портлаб кетди
Олам
−
17 Май 8407 1 дақиқа
Бугун, 16 май куни Германия жануби-ғарбидаги Лимбургерхофда (Рейнланд-Пфальц федерал ери) енгил моторли самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда SWR хабар берди.
Маълумотларга кўра, самолёт, эҳтимол, ҳавода портлаб кетган. Унинг парчалари атрофга сочилиб, яқин атрофдаги уйлар устига тушган.
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг аниқлик киритишича, ҳалокат тахминан соат 11:30 да шаҳар чеккасидаги Макс Планк кўчаси яқинида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт тураржой биносига ҳам тегиб кетган.
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган. SWR нашрининг қайд этишича, ҳалокат жойида жуда кўп сондаги фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда ва самолёт қулаган ҳудуд атрофи ўраб олинган. Бундан ташқари, воқеа жойини ҳаводан туриб суратга олиш учун вертолёт ҳам жалб этилган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг жануби-ғарбий қисмида иккита кичик самолёт тўқнашиб кетган эди. Оқибатда ҳар икки самолёт ҳам енгил шикастланган, аммо парвозни давом эттирган.
Live
Барчаси