Германия осмонида икки самолёт тўқнашиб кетди
Олам
−
12 Май 3936 1 дақиқа
Германиянинг жануби-ғарбий қисмида иккита кичик самолёт тўқнашди. Ҳозирда полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда DPA хабар берди.
Ушбу ҳодиса Рейн-Неккар туманидаги Хоккенхайм шаҳри устида, тахминан 800 метр баландликда содир бўлган.
Маълум қилинишича, моторли планер ва двигателли самолёт ҳавода тўқнашган. Ҳар икки самолёт ҳам енгил шикастланган, аммо парвозни давом эттирган.
Учувчилардан бири Шпайер аэродромига йўл олган бўлса, иккинчиси Хоккенхаймга қўнган. Самолётлардан бирида йўловчи ҳам бўлган. У ҳам, икки учувчи каби соғ-саломат экани айтилмоқда.
Полиция ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда йўловчи самолёти учиш-қўниш йўлагида одамни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлганди. Инсон танасининг бир қисми самолёт двигателига тушиб кетган ва шундан кейин қисқа муддатли ёнғин чиққан. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни тезда ўчиришга муваффақ бўлган.
Шабнам Раджабова
Live
Барчаси