Германияда икки экофаол қўлини асфальтга елимлаб, норозилик билдирди (видео)

Олам

image

Германиянинг Берлин шаҳрида икки экофаол қиз қўлларини елим орқали асфальтга ёпиштириб, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши норозилик билдирди. Бунинг учун улар бетон ва эпокси (елимлаш воситаси) аралашмасидан фойдаланган, деб тахмин қилимоқда.

Манбаларда ёзилишича, инсон ушбу аралашмани оёқ-қўлларига зарар бермаган ҳолда ажрата олмайди, уларни кесиб ташлаш керак бўлади.

Умуман олганда, бутун дунёдаги экофаоллар инсоният олдида турган энг долзарб масалалардан бири – иқлим ўзгариши ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида бундай усулдан фойдаланади.

Маълумот учун, германияликлар бунақа ҳолатга биринчи марта дуч келаётгани йўқ. 2022 йилнинг куз фаслида Мюнхен шаҳрида иқлим фаоллари ўзини асфальтга елимлаб олганди. Шунингдек, Берлинда ўтказилган намойишда бир экофаол қўл изини асфальтга қолдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия норозилик экофаол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг