Германияда баъзи карантин чекловлари олиб ташланди

Олам

image
Меркель коронавирусга қарши курашда муваффақият қозонилганини эълон қилди north_east

Меркель коронавирусга қарши курашда муваффақият қозонилганини эълон қилди

Германия Федератив Республикасида 20 апрелдан бошлаб майдони 800 кв.м.гача бўлган кичик дўконлар, китоб дўконлари, автоуловлар ҳамда велосипед сотиш ва таъмирлаш устахоналари очилади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, тегишли кундан бошлаб Германиядаги яна қатор муассасалар фаолияти қайта йўлга қўйилади. Жумладан, грамматика мактаблари, бошланғич мактаблар ва касб-ҳунар мактабларининг битирув синфларидаги машғулотлар 4 майдан бошланади. Аттестат имтиҳонлари ўз вақтида ўтказилади. Шу билан бир қаторда, барча санитария қоидаларга риоя қилган ҳолда университет кутубхоналари ҳам очилади.

Шунингдек, 4 майдан бошлаб сартарошлар ўз ишларини давом эттирадилар, аммо улар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишни таъминлашлари керак. Гўзаллик салонлари, массаж хоналари ва ўзаро алоқа талаб қиладиган бошқа косметика муассасалари ҳозирча ёпиқлигича қолмоқда. Фитнес ва спорт клублари ҳам ишламайди.

Маълумот учун, Германияда пандемия билан боғлиқ чеклов чоралари март ойининг ўрталаридан бошлаб кучга кирди. Бу вақт ичида мамлакатда коронавирус билан касалланиш сонининг ўсиши секинлашди ва тузалганлар сони ўсишни бошлади. Шу муносабат билан расмийлар таъқиқларни қисман енгиллаштиришга қарор қилишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда коронавирус билан боғлиқ 145 743 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 91 500 нафари соғайган, 4 642 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 49 601 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин чоралари Коронавирус Гепманияда

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг