Германияда 4 яшар болалар учун мажбурий тест жорий этилади
Олам
−
19:36 159 1 дақиқа
2029 йилдан бошлаб Германияда тўрт ёшли болалар немис тилини билиш даражасини аниқловчи тест топшириши шарт бўлади. Бу ҳақда DW хабар берди.
Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, бундай тест синовлари барча учун тенг имкониятларни таъминлайди, чунки муаммолар аниқланган тақдирда болаларга мақсадли ёрдам кўрсатилади.
Бундай тартиб-таомилларни жорий этиш ҳукумат томонидан тайёрланган ва Бундестаг томонидан номма-ном овоз бериш йўли билан қабул қилинган қонунда назарда тутилган. Келажакда болалар мактабга боргунига қадар ушбу соҳада ҳам зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида боғчаларда математика бўйича билимлар ҳам баҳоланади.
Мухолифат ва федерал ерлар ҳукуматдан қўшимча маблағ сўрамоқда, чунки тест ўтказиш ва болаларни қўллаб-қувватлаш кўп сонли малакали мутахассисларни талаб қилади. Болалар боғчалари федерал ерлар ваколати доирасига киргани сабабли, ушбу қонун Бундесрат даражасида яна ўзгартирилиши мумкин.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь