Германияда ҳибсга олинган турк журналистлари озод қилинди
Олам
−
17 Май 2023 4104 1 дақиқа
Германияда ҳибсга олинган турк журналистлари Исмоил Эрел ва Жемил Албай озод этилди. Бу ҳақда Германия полицияси хабар берди.
Аввалроқ Германия полицияси Туркиянинг “Sabah” газетасининг Франкфуртдаги офисига бостириб кириб, газетанинг Германиядаги вакили Исмоил Эрел ва бош муҳаррири Жемил Албайни ҳибсга олган эди.
“Sabah” газетаси манбаларидан олинган маълумотларга кўра, полиция Исмоил Эрел ва Жемил Албайнинг уйларига, шунингдек нашрнинг Европадаги офисига бостириб кириб, компьютер ва телефонларини мусодара қилган.
Рейд мақсади ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва касаба уюшмалари оммавий ахборот воситалари ходимларини озод қилиш учун зарур чораларни кўрган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги воқеани кескин қоралади ва Германия расмийларини ҳибсга олинган журналистларни зудлик билан озод қилишга чақирди.
Германия элчиси Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Анқара бу воқеани “тажовуз ва турк матбуотини қўрқитишга уриниш” деб атади.
“Бутун дунёга сўз ва матбуот эркинлигини ўргатмоқчи бўлган Германияда мустақил матбуотга қилинган ҳужумлар Берлинда “икки томонлама стандартлар” сиёсати юритилаётганидан далолат беради”, дея таъкидлади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025