Германия ўз хавфсизлиги учун ҳам Украинага ёрдам беради – Шольц

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц ўз мамлакати Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига яна бир бор ишонтирди ва Германиянинг хавфсизлик манфаатларига муҳтожлигини билдирди. У бу ҳақда кеча, 29 март куни Пасха байрами муносабати билан ўз ватандошларига қилган мурожаатида айтиб ўтди.

Эркинликсиз тинчлик зулм эканлигини, адолатсиз сулҳ бўлмаслигини билдирган Германиянинг 9-канцлери инсониятга урушларсиз дунё кераклигини қўшимча қилган.

"Биз қанча керак бўлса, шунча вақт давомида Украинани адолатли дунё қуриш учун авж олган курашда қўллаб-қувватлаймиз. Биз буни ҳам Украина учун, ҳам ўз хавфсизлигимизни кўзлаб амалга оширамиз", деган Шольц.

Қолаверса, канцлер Москвани куч ишлатиш орқали чегаралар дахлсизлиги тамойилини бузганликда айблаган ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш – қатъий ва оқилона қарор эканлигини таъкидлаган ҳамда немис жамиятини бирдамликка чақирган. 

Маълумот учун, Германия Украинага АҚШдан кейин иккинчи қурол етказиб берувчи давлат ҳисобланади. Жорий йилнинг 16 февралида Украина билан хавфсизлик бўйича мажбуриятлар ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш бўйича икки томонлама шартнома имзолаган Германия ҳозиргача Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун тахминан 28 миллиард евро миқдорида ёрдам тақдим этган. Россия томони эса Киевга қурол етказиб бериш фақат Украинадаги можарони узайтиришдан бошқа нарса эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц Россия куч-қудратини ортиқча баҳоламасликка чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Олаф Шольц хавфсизликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг