Россия биз ўйлаётгандек кучли эмас – Шольц
Олам
−
21 Март
23984Германия канцлери Олаф Шольц Россия куч-қудратини ортиқча баҳоламасликка чақирди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
"Россия айни пайтда биз ўйлаётгандек кучли эмас. Ҳарбий жиҳатдан Россиянинг Украинадаги уруши, албатта, шафқатсиз, лекин репрессив рус тизими ичидан чириб бормоқда. Европа Иттифоқининг Россияга қарши бирлашиши ва Украинани қўллаб-қувватлаши бу жараённи тезлаштиради", деган у Германия Бундестагидаги баёнотида.
Шунингдек, Шольц иттифоқ сўнгги пайтда Украинага ёрдам масаласида қабул қилаётган қарорлари билан Россияга ўзига хос сигнал жўнатаётганини қўшимча қилган.
"Агар Путин бу урушда яна бироз кутсам, Украина таслим бўлади, деб ўйласа хато қилади. Биз Украинани охиригача қўллаб-қувватлаймиз. Биз бирдаммиз - Германия ва Франция, Веймар учбурчаги, бутун Европа", деган Германия канцлери.
Шольц Европа Иттифоқи доирасида қурол ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга ҳам эътибор қаратган:
"Биз мамлакатларимизни қурол-яроғ билан етарли даражада таъминлашимиз учун ҳарбий-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашимиз зарур", деган сиёсатчи ўз баёнотида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь