Германия Украинага ёрдамни давом эттиришга ваъда берди
Олам
−
24 Февраль 2025 3604 1 дақиқа
Германия ҳукумати Киевга ёрдам кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Россиянинг Украинага босқини бошланганининг уч йиллиги муносабати билан йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
“Европадаги тинчлик ва эркинлик биздан Украинага қатъий ёрдам беришимизни талаб қилади”, деган Штайнмайер.
Унинг сўзларига кўра, Германия Украинани инсонпарварлик ёрдами, мамлакатдан қочганларни ҳимоя қилиш ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, Президент украиналикларнинг жасоратига юқори баҳо берган.
“2022 йил 24 февралдан буён мамлакат нафақат ўз ҳудудини ҳимоя қилмоқда, балки демократия, ўз тақдирини ўзи белгилаш, эркин Европа учун курашмоқда”, дея таъкидлаган Президент.
Унинг қайд этишича, Германия уруш тугамагунча Киевни қўллаб-қувватлашни тўхтатмайди. Шу билан бирга, Штайнмайер Германия уруш оқибатида вайрон бўлган Украина шаҳарларини тиклашда иштирок этиши ва мамлакат тинч ҳаётга қайтишига ёрдам бериши ҳақида қўшимча қилган.
Қолаверса, у Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилмоқчи бўлганини ҳам ижобий баҳолаган.
“Украинанинг Европа Иттифоқидаги келажаги ҳам Германия учун муҳим мақсаддир”, деган Президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина етакчиси Владимир Зеленскийни диктатор деган даъвосини кескин рад этганди. Германия канцлерига кўра, Зеленский Украинанинг қонуний давлат раҳбари саналади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025