Германия Президенти Мустақиллик майдонида бўлди
Жамият
−
28 Май 2019
4327Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон ўзбекистонликлар ҳуррияти, порлоқ истиқболи ва эзгу ниятлари рамзи – Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Франк-Вальтер Штайнмайерга Мустақиллик майдонининг меъморий ечими ва ғоявий мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Германия Президенти Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва ўзбек халқининг тарихий ютуғи, бағрикенглигини ўзида акс эттирган мазкур мажмуа тарихий аҳамияти қадрли эканини таъкидлади.
LiveБарчаси