Германия кемаси ҳусийларнинг биринчи ҳужумини қайтарди

Олам

image

Қизил денгизда тижорий юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқининг “Aspides” (Қалқон) операциясида иштирок этган Германиянинг Hessen фрегати Ямандаги ҳусийларнинг биринчи ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 27 февраль куни кечқурун кема ҳусий самолётларининг иккита нишонига муваффақиятли зарба берган. Бу Бундесвер тарихидаги энг хавфли денгиз миссияси деб ҳисобланган операцияда Германия Ҳарбий-денгиз кучларининг биринчи марта жанговар фойдаланиши эди.

8 февраль куни Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Hessen кемаси “Aspides” операциясида иштирок этиш учун Германиянинг Вилгелмшавен портидан жўнаб кетганини маълум қилди. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кема бортида 240 га яқин ҳарбий хизматчи бўлган. 16 февраль куни республика ҳукумати вакили Вольфганг Бюхнер мамлакат расмийлари Германиянинг “Aspides” операциясида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилганини расман тасдиқлади.

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель эса ЕИ давлатлари Қизил денгиздаги савдо кемаларини ҳимоя қилиш бўйича ўз миссиясини 19 февралдан бошлашга келишиб олганини маълум қилди.

Катта хавф-хатарлар туфайли йирик кемага эгалик қилувчи компаниялар Қизил денгиз бўйлаб ва Сувайш канали орқали Осиё ва Европа ўртасидаги энг қисқа йўлдан фойдаланишдан тобора кўпроқ бош тортмоқда. Бу глобал савдо учун жиддий муаммолар туғдиради, шунинг учун ҳам АҚШ ва Буюк Британия яқинда ҳусийларнинг Ямандаги нишонларига зарбалар берган. Европа Иттифоқи бундай ҳужумларда иштирок этишни истамаслигини айтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг