Германия ироқлик қочқинларни депортация қилади

Олам

image

Германия яқин ҳафталар ичида Ироқ пойтахти Бағдодга ироқлик қочқинлар гуруҳини депортация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германия Федерал миграция ва қочқинлар ишлари идораси (BAMF) хабар берди.

BAMF вакилига кўра, депортациялар 17 февраль ва 4 март кунлари амалга оширилади. Депортация қилинганлар орасида Ироқ фуқароларидан ташқари Грузия ва Покистон фуқаролари ҳам бўлади.

Депортация тўғрисидаги қарор Германия ва Ироқ ўртасида 2023 йил бошида имзоланган келишув доирасида қабул қилинган. Ушбу келишув бошпана ололмаган қочқинларнинг ўз хоҳишига кўра ватанига қайтарилишига имкон беради.

Депортацияга жавобан Германияда яшовчи курдлар гуруҳи ва бошқа фаоллар Ганновер аэропортида норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда.

2024 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, Германияда 279 минг 49 нафар Ироқ ва Ироқ Курдистони фуқароси истиқомат қилган, шундан 22 757 нафари бошпана олмаган. Ўтган йили уларнинг 222 нафари депортация қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда парламент мухолифати миграция сиёсатини тубдан қатъийлаштиришга қаратилган резолюциянинг қабул қилинишига эришган эди. Бундестаг депутатларининг кўпчилиги Христиан-демократик иттифоқ/Христиан-социал иттифоқи (ХДИ/ХСИ) блоки томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлади. Ҳужжат доимий чегара назоратини қайта жорий этиш, бошпана беришдан чегарада воз кечиш имконияти ва депортация қилиниши лозим бўлган чет элликларни ҳибсга олиш чораларини ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Ироқ депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг