Германия Ҳукумати Навальнийга нима бўлганини айтди
Олам
−
24 Август 2020 16414 1 дақиқа
Германия Федератив Республикаси Ҳукумати россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний катта эҳтимол билан заҳарланган деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда ГФР ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт матбуот анжуманида маълум қилди.
“Шундай эҳтимол борки, Навальнийни заҳарлашган, ҳимоя зарур”, деган Зайберт.
Зайберт Германия ҳукумати Навальнийга расмий даражада таклиф билдирмаганини маълум қилди. Аммо унинг Берлинга олиб келинишини таъминлаган.
Маълумот учун, Алексей Навальний 20 августдан бери комада қоляпти. У Томскдан Москвага учаётганда тоби қочганди. Унинг сафдошлари сиёсатчи заҳарланганини тахмин қиляпти.
У икки сутка Омскдаги шифохонада қолиб кетди. Шундан сўнг, шифокорлар уни Берлинга кўчиришга рухсат берди. Навальнийнинг тарафдорлари шифокорларнинг бундай ҳаракатини организмдаги заҳарлаш изларини йўқотиш учун вақтдан ютиш деб баҳолади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь