Германия ҳам Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Local
−
18:06 419 1 minute
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Маттиас Фоллертдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Германияни Европадаги ишончли ва вақт синовидан ўтган ҳамкорларимиздан бири сифатида юксак қадрлаймиз. Сўнгги йилларда олий даражадаги ташрифлар ҳамда мунтазам сиёсий мулоқотлар туфайли Ўзбекистон – Германия муносабатлари изчил ривожланиб бормоқда”, дейди вазир.
Унинг билдиришича, учрашувда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидланган.
“Элчи жанобларига Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бахтиёр Саидов Швейцария Конфедерациясининг мамлакатдаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Симон Гигернинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилганди.
Live
All