“Georgian Airways” Грузия Президентини авиакомпания хизматидан фойдаланишини тақиқлади

Олам

image

Грузиянинг “Georgian Airways” миллий авиакомпанияси Грузия Президенти Саломе Зурабишвилини компанияга бойкот эълон қилгани ва унинг хизматларидан бош тортгани учун ўз самолётлари бортига киритмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда “Georgian Airways” асосчиси Тамаз Гаиашвили тарқатган баёнотида айтилади.

"Саломе хоним миллий авиакомпанияга бойкот эълон қилди. Биз уни грузин халқидан кечирим сўрамагунча персона нон грата деб эълон қиламиз, уни бортга киритмаймиз", дейди Гаиашвили баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, Зурабишвили ҳеч қачон миллий авиакомпанияни қўллаб-қувватламаган.

“Икки йил олдин Air France самолётини дабдаба билан учратган, кейин у билан Парижга учун учиб кетган одам билан нимани гаплашиш керак? Унинг ҳеч қачон Грузия авиакомпаниясига ёрдам бериш истаги бўлмаган”, дейди Зурабишвили.

Гаиашвили мамлакат Президенти совет ҳокимияти ўрнатилгандан кейин Грузияни тарк этиб, Парижга кўчиб ўтган муҳожирларнинг авлоди эканини эслатиб ўтган.

Шунингдек, компания асосчиси уни республика Президенти деб ҳисобламаслигини ҳам таъкидлаган.

Зурабишвили Грузия ҳаво йўллари авиакомпанияси Тбилисидан Москвага тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширишни бошлагани учун унга бойкот эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 май куни кечқурун Россия ва Грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланишига қарши бўлганлар Тбилисидаги парламент биноси олдига йиғилганди. Акцияда мингга яқин одам қатнашиб, Россияга тўғридан-тўғри рейсларни зудлик билан тақиқлашни талаб қилган. 

Олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин яна бир фармони билан 2019 йилдан бери амалда бўлган Россия авиакомпанияларининг парвозларига ва Грузияга тур пакетлар сотишга белгиланган тақиқни бекор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг