“Газпром” Ўзбекистонга узоқ муддатли газ етказиб бериш устида бош қотирмоқда

Олам

image

“Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр Россия газини узоқ муддатли етказиб бериш ва ташиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда холдинг матбуот хизмати хабар берди.  

Ишчи учрашув бугун, 30 ноябр куни бўлиб ўтган. 

“Томонлар ноябрь ойида имзоланган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини, хусусан, Россия табиий газини узоқ муддатли етказиб бериш ва ташиш истиқболларини муҳокама қилдилар”, дейилади хабарда. 

Ноябрь ойи бошида “Газпром” ва Қозоғистон табиий газни етказиб бериш, ташиш ва қайта ишлаш, шунингдек, уни геология-қидирув ва қазиб олишга тааллуқли стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. 

Июнь ойида Ўзбекистон “Газпром” билан икки йиллик газ сотиб олиш шартномасини тузди,  кунига етказиб бериш ҳажми 9 миллион кубометрни, йиллик ҳажми эса деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил этади. Ушбу шартнома бўйича етказиб бериш 2023 йил 7 октябрда бошланган. “Шу билан бирга, Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги газ бўйича ҳамкорлик горизонти 15 йилни ташкил этади ва узоқ муддатли ҳамкорлик шартномаси 2024 йил ўрталарида тузилиши мумкин”, деди “Газпром” раҳбари Алексей Миллер. “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали Россия газини тескари йўналишда етказиб бериш 2025 йилнинг ноябридан кечиктирмай амалга оширилиши керак. 

Шу билан бирга, “Газпром” ва Қозоғистон ҳозирда Остона шаҳрини газлаштириш учун етказиб бериш йўналиши устида ишламоқда, компания Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини ошириш учун янги йўналишлар ва “Бухоро-Урал” газ қувурини ҳам кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, “Газпром” Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон орқали учинчи давлатларга газ транзитини истисно қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ иттифоқи газпром

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг