Ғазога қўшин юборишга ваъда берган Теббун президентликка қайта сайланди
Олам
−
09 Сентябрь
10779Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловларида 94,65 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Жазоир Мустақил миллий сайлов бошқармаси раҳбари Муҳаммад Шарифий матбуот анжуманида маълум қилди.
Теббун 94 фоиздан ортиқ овоз билан қайта президентликка сайланди. “Тинчлик жамияти учун ҳаракат” исломий партияси номзоди Абдулали Ҳассани Шариф 3,17 фоиз овоз олган бўлса, Социалистик кучлар ҳаракати бош котиби Юсуф Уссучи 2,16 фоиз овоз билан охирги ўринни эгаллади.
Муҳаммад Шарифий сайловларда қатнашиш даражаси 48 фоизни ташкил этганини маълум қилди.
Маълумот учун, Абдулазиз Бутефлика 2019 йилда Жазоирдаги оммавий норозиликлардан сўнг 20 йиллик ҳокимиятдан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлгач, Абдулмажид Теббун 58 фоиз овоз билан мамлакатнинг янги Президенти бўлган. Теббун яна бир президентлик муддати учун мустақил номзод сифатида иштирок этди ва армия, оммавий ахборот воситалари, диний жамоалар, иш берувчилар ва баъзи сиёсий партиялардан ёрдам олди.
Эслатиб ўтамиз, Теббун сайловолди тадбирларидан бирида Жазоир Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегаралар очилиши биланоқ Ғазога қўшин юборишга тайёр эканини айтганди.
LiveБарчаси