Жазоир армиясини Ғазога юборишга тайёрман – Президент Теббун (видео)
Олам
−
19 Август
9013Жазоир Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегаралар очилиши биланоқ Ғазога қўшин юборишга тайёр. Бу ҳақда бугун, 19 август куни сентябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этаётган Жазоирнинг амалдаги раҳбари Абдулмажид Теббун Константин шаҳрида сайлов кампаниясининг тўртинчи кунида сўз очди.
“Биз ҳеч қачон Фаластинни, айниқса Ғазони тарк этмаймиз. Аллоҳга қасамки, агар улар бизга рухсат бериб, Миср ва Ғазо ўртасидаги чегараларни очишса, биз ҳаракат қила оламиз”, дейди Жазоир Президенти.
Унинг ваъда қилишича, чегаралар очилиб, юк машиналар кириши биланоқ 20 кун ичида Жазоир учта шифохона қуради, юзлаб шифокорларни юборади ва Исроил томонидан вайрон қилинган барча нарсаларни қайта тиклашга ёрдам беради.
Жазоир Президенти бир неча бор Фаластин масаласини тўлиқ қўллаб-қувватлаганини ва буни “муқаддас мақсад” деб атаганини таъкидлади.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг эксклавга бостириб кириши бошланганидан бери 40 099 фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилди. Вазият кескинлигича қолмоқда ва ҳалокатли можарога ечим топиш мақсадида воситачилар билан музокаралар давом этмоқда.
LiveБарчаси