Ғазодаги ваҳшийлик учун айбдорлар жавобгарликка тортилади – Эрдўған
World
−
11 July 2024 5153 1 minute
Ғазодаги ваҳшийлик учун айбдорлар, худди Сребреницадаги сингари, судга тортилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Босния ва Герцеговинанинг Сребреница шаҳрида содир этилган геноциднинг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган видеомурожаатида сўз очди.
Туркия раҳбари Сребреницадаги геноцид инсоният тарихида қора доғ бўлиб қолганини таъкидлаб, қурбонларнинг оила аъзолари ва бутун Босния халқига ҳамдардлик билдирди.
Эрдўған ўз ҳаётини Босния va Герцеговина озодлигига бағишлаган давлат арбоби Алия Изетбеговичнинг сўзларидан иқтибос келтирди: “Нима қилсангиз ҳам, геноцидни унутманг. Чунки унутилган геноцид яна такрорланмоқда”
“Бугун Ғазо сектори ва босиб олинган ҳудудлардаги Фаластин халқи 29 йил аввал Сребреницада содир бўлган ваҳшийликларга дучор бўлмоқда”, дейди Эрдўған.
Унинг айтишича, халқаро институт ва ташкилотлар бундан 29 йил аввал бўлгани каби 40 мингга яқин бегуноҳ инсон, жумладан, 16 минг бола ўлдирилганини шунчаки кузатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 июль куни Эрдўған Вашингтонда Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашиб, Ғазодаги вазиятни муҳокама қилганди.
Азизбек Эшмаматов
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September