Ғазодаги оммавий қирғиннинг бошида АҚШ турибди – ҲАМАС
Олам
−
04 Ноябрь 2023
6271Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазода амалга оширилган оммавий қирғин учун АҚШ расмийлари, жумладан, Президент Жо Байденни жавобгар деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Биз АҚШ маъмурияти ва Президент Байденни Ғазо секторидаги қатор қирғинлар учун тўлиқ жавобгар деб ҳисоблаймиз. Агар Қўшма Штатлар босқинчилар (Исроил)га геноцидга рухсат бермаганида, фаластинликлар ваҳшийларча ўлдирилмасди”, дея иқтибос келтирган "Al Mayadeen" телеканали ҲАМАС вакилининг сўзларидан иқтибос келтириб.
"Сионист босқинчилари эса бундан қувват олиб мурғак болалардан тортиб, қария ва аёлларгача қирғин қиляпти", деган у.
Аввалроқ, WAFA агентлиги Исроил ҳаво кучлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигига қарашли (UNRWA) Ғазо шимолидаги мактаб биносига ракета отгани ҳақида хабар берганди.
Айтилишича, ас-Сафтавий ҳудудидаги мактаб минглаб кўчирилганлар учун бошпана вазифасини ўтаган. Мактабга қилинган ҳужум оқибатида бино ичида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ёки оғир жароҳат олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь