“Бу муносабатлар жуда муҳим”. Рубио Самарқандга ташрифи ҳақида гапирди
Жамият
−
10:50 1664 2 дақиқа
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 200 дан ортиқ бизнес вакиллари билан бирга Ўзбекистонга келмоқда. Эртага, 19 октябрь куни у Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирлари билан C5+1 форматидаги саммитда қатнашади. Рубио айнан нега ҳозир Самарқандга келаётганини айтди. Бу ҳақда у сафар учун самолётга чиқиши арафасида журналистлар билан суҳбатда гапирди.
“Бу нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги бошқа тўртта мамлакат ҳамдир. Бу жуда муҳим муносабатлар. Демак, биласизми, эътибордан четда қоладиган нарсалардан бири — бу стратегик ташрифларимиз. Хабарингиз бор, ҳар доим инқироз, муаммо бўлган ёки қандайдир конференция ўтказилаётган жойларга ташриф буюрамиз. Лекин муносабатларимизни ривожлантиришни истаганимиз учун боришни хоҳлайдиган мамлакатларимиз ҳам бор. Бир неча ҳафта олдин Греция ва шунга ўхшаш бошқа жойларга борганимизда ҳам шундай қилган эдик. Ундан бир неча ҳафта олдин эса Лотин Америкасига, энди эса Марказий Осиёга келдик. Шундай қилиб, барча бешта раҳбар ва беш мамлакатнинг барча бешта ташқи ишлар вазирини бир жойга жамлаш учун айнан шу сана тўғри келди”, дейди Рубио.
Эслатиб ўтамиз, Рубио Самарқанддан кейин Мумбай (Ҳиндистон) ва Жамнагар (Ҳиндистон) шаҳарларига ташриф буюриши кутилмоқда.
АҚШ Давлат котиби Самарқандда C5 гуруҳига кирувчи барча мамлакатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғиз Республикасининг юқори лавозимли расмийлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу ташриф давомида Рубио 200 дан ортиқ бизнес етакчиларидан иборат АҚШ тижорат делегациясига бошчилик қилади.
Live
Барчаси