Ғазодаги қурбонлар сони янгиланди
Олам
−
24 Март
4867Исроил армиясининг 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари, одамларни оч ва сувсиз қолдириши оқибатида қурбон бўлган фаластинликлар сони 32 мингдан ошди. Бу маълумотлар Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилди.
Исроил кучларининг Ғазо секторини охирги 24 соат ичида портлатиши туфайли яна 82 фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 110 нафар фаластинлик жароҳат олган.
Уруш бошланганидан бери яраланганлар сони эса 74 минг 298 нафарга етгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазода 14 минг бола Исроил агрессияси қурбони бўлгани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15