Ғазодаги қурбонлар сони 29 мингдан ошди

Олам

image

2023 йил октябрь ойида бошланган хунрезликлар ортидан Ғазода камида 29 300 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ярадорлар сони 69 333 нафарга етган.

Қайд этилишича, сўнгги 24 соат ичида 118 киши ҳалок бўлган, яна 163 киши жароҳатланган. Исроил ҳарбийлари вайроналар остида қолган жабрланганларга шифокорлар ва қутқарувчилар етиб боришига рухсат бермаяпти.

Эслатиб ўтамиз, UNICEF ҳисоботида Ғазо шимолидаги 2 ёшгача бўлган ҳар олтинчи бола тўйиб овқатланмаётгани ҳақида маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг