Ғазодаги қурбонлар 54 мингдан ошди

Олам

image

2023 йилнинг 7 октябрь кунидан буён Исроил томонидан Ғазо секторига уюштирилган ҳужумлар оқибатида 54 минг 056 нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 123 минг 129 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “The Guardian” хабар берди.

Маълум қилинишича, Ғазода сўнгги 24 соат ичида камида 79 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 163 нафари яраланган.

Шунингдек, расмий ОАВлар томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Шимолий Ғазодаги шифохоналарга кириш имкони йўқлиги сабабли ушбу статистик маълумотларга у ерда қайд этилган қурбонлар киритилмаган.

Қайд этилишича, минглаб фаластинликларнинг жасадлари бомбардимон оқибатида вайрон бўлган бинолар остида қолмоқда.

Маълумот учун, Исроил 18 май куни икки ойлик тинчликдан сўнг, Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлади. Айнан ўша куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторида янги қуруқликдаги операция “Гидён араваси” бошланганини эълон қилди. “The Times of Israel” нашрининг ёзишича, ҳозирда Ғазо секторида ЦАХАЛнинг барча оддий пиёда ва зирҳли бригадалари жойлаштирилган. Бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроил Ғазо секторининг бутун ҳудудида ҳарбий назорат ўрнатиш ниятида эканини айтди. Ғазодаги оғир гуманитар вазият Европа Иттифоқини яҳудий давлати билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга ундаган. Британия, Канада ва Франция эса санкциялар билан таҳдид қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС ҳаракати АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Икромбоев Ҳасанбой


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг