Ғазода яна бир ОАВ ходими ҳалок бўлди
Олам
−
15 Октябрь
1713Яна бир фаластинлик оммавий ахборот воситаси ходими Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари қурбони бўлди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, Исроил аскарларининг эксклавга навбатдаги ҳужуми чоғида Акса телеканали оператори Айман Муҳаммад Рувейшид ҳалок бўлди. Шу тариқа, 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони 177 нафарга етди.
Ғазо ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Фаластинлик журналистларнинг ўлдирилишини тўхтатиш учун Исроилга қарши санкциялар жорий этишга ва Исроилни содир этган жиноятлари учун халқаро судлар олдида жавобгарликка тортиш чораларини кўришга чақирди.
“Исроил Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ишончли маълумотни жаҳон ҳамжамиятидан яшириш мақсадида журналистларни атайлаб ўлдиради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам “Al Jazeera” телеканали мухбири Исмоил ва оператор Рами Ғазо секторидаги Аш-Шати қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси