Ғазода UNICEF автомобиллари ўққа тутилди

Олам

image

Ғазода Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар Жамғармасининг (UNICEF) иккита машинасига ўқ узилди, аммо ҳеч ким жабрланмади. UNICEF’нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий директори Адель Ходр ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўққа тутилган автомобиллар суратларини эълон қилди.

Ходр Ғазо водийсида 5 болани олиб кетаётган UNICEF’га тегишли икки автомобилга ҳужум қилинганини айтди. Ҳужум оқибатида UNICEF воситаларига бир нечта ўқ тегди, аммо Ходр ҳужумда ҳеч ким жабрланмаганини айтди.

Унинг таъкидлашича, ҳужумга учраган машиналарда UNICEF’га тегишли эканлигини кўрсатувчи ёзувлар бўлган.

Бу сўнгги 3 ой ичида Ғазода UNICEF автомобилларига қилинган иккинчи ҳужумдир.

“Биз гуманитар ходимлар халқаро гуманитар ҳуқуқ билан ҳимояланганлигини ва уларга ҳужум қилинмаслиги кераклигини қатъий тасдиқлаймиз. Ғазодаги одамлар ва болалар умидвор бўлган ҳаётни сақлаб қолиш учун бизнинг операцияларимиз осонлаштирилиши ва ҳимоя қилиниши керак”, дейди Адель Ходр.

UNICEF вакили ҳужумни ким амалга оширгани ҳақида маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Бош комиссари Филипп Лаззарини 21 июль куни Исроил аскарлари Ғазо водийсида БМТ карвонига қарата ўт очгани ва ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

UNICEF Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг