Ғазода ўлган фаластинликлар сони 29 мингга яқинлашди
Олам
−
18 Февраль
40412023 йил октябрь ойида Фаластин анклавидаги кескинлик авж ола бошлаганидан бери Ғазо секторида 28 800 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 17 февраль куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
"Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони бугунги кунда 28 858 кишига етди", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида.
Вазирлик маълумотларига кўра, худди шу даврда 68 677 фаластинлик яраланган.
Шунингдек, бир кун ичида Исроил кучларининг ҳужумлари оқибатида 83 киши ҳалок бўлган, 125 киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг 2024 йил 9 февраль куни Ғазо секторидаги шаҳар ва аҳоли пунктлари кўчаларида камида 12 миллион тонна чиқинди тўпланиб қолганини маълум қилганди.
LiveБарчаси