Ғазода ўлдирилган журналистлар 73 нафарга етди
Олам
−
02 Декабрь 2023 4017 1 дақиқа
Кеча 1 декабрда Исроил ҳаво ҳужуми натижасида блокададаги Ғазо секторида яна 3 нафар журналист, шунингдек, "Anadolu" агентлигининг оператори Мунтазир ал-Савваф ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда агентлик хабар берди.
Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлимига кўра, 7 октябрдан бери ўлдирилган журналистлар сони умумий ҳисобда 73 нафарга етди.
Оммавий ахборот воситалари ходимларининг баъзилари бевосита Исроилнинг ракета ҳужумлари оқибатида, баъзилари эса ҳаво ҳужумлари пайтида вайроналар остида қолиб, бутун оиласи билан бирга ҳалок бўлган.
Билдирилишича, Исроил уруш майдонидан маълумот узатаётган матбуот ходимларини таъқиб қилишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрда Исроил Ғазода қатлиомни бошлагандан бери ҳалок бўлган журналистлар сони 60 нафарга етганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025