Ғазода ўлдирилган журналистлар 49 нафарга етди
Жамият
−
13 Ноябрь 2023
2232Ғазо секторида ҳарбий кучайиш бошланганидан буён минтақадаги вазиятни ёритувчи 49 нафар оммавий ахборот воситалари ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” агентлиги хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу соҳада фаолият юритаётган журналистлар умумий сонининг 4 фоизини ташкил этади.
Аввалроқ Фаластин журналистлари уюшмаси Ғазо секторидаги алоқа узилиб қолган ўнлаб мухбирлар тақдиридан хавотир билдирган эди. Ташкилотга кўра, улар Исроил ҳарбийлари томонидан қатағон қилинишларидан қўрқиб Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ходимларидан ҳимоя қилишларини сўраган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, ўз навбатида, “Фаластин анклавида тўрт ҳафта ичида камида сўнгги ўттиз йилликдаги бошқа тўқнашувлардан кўра кўпроқ журналист ҳалок бўлганини” айтган.
LiveБарчаси