Ғазода қурбон бўлганлар 45,5 мингга яқинлашди
Олам
−
28 Декабрь 2024
10292023 йил октябрь ойида Ғазо секторида уруш бошланганидан буён Исроил ҳужуми оқибатида 45,5 мингга яқин фаластинлик ҳалок бўлди, 108 мингдан ортиғи жароҳатланди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари оқибатида ўтган йилнинг октябрь ойидан бери қурбонлар сони 45 484 нафарга етди, яна 108 090 киши жароҳатланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўтган 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо секторидаги бомбардимонлари оқибатида 48 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 52 киши жароҳат олган.
Маълумот учун, Яқин Шарқдаги вазият 2023 йил 7 октябрда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тарафдорларининг Ғазо секторидан Исроил ҳудудига қуролли ҳужум уюштириши билан кескинлашган эди. Ушбу ҳужум давомида чегара яқинидаги аҳоли пунктларида яшовчи одамлар ўлдирилиб, 240 нафардан ортиқ киши гаровга олинган. Бунга жавобан Исроил ҲАМАС ҳарбий ва сиёсий тузилмаларини йўқ қилиш ва ўғирланганларни озод қилиш мақсадида ҳарбий операция бошлаган. Ғазо секторида жанговар ҳаракатлар ҳали ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС Исроил билан Ғазо сектори бўйича сулҳга эришиш эҳтимоли ҳақида баёнот бериб, бунинг амалга ошишини “ҳар қачонгидан яқинроқ” деган эди. Бироқ Исроил Президенти Ицхак Герцог музокараларда сулҳ битимига эришиш эҳтимоли ортиб бораётгани ҳақидаги хабарларга қарамай, ҳали муҳим бурилиш рўй бермаганини маълум қилди. Билдирилишича, Исроил делегацияси Қатарда ҲАМАСнинг битим тафсилотларига жавобини кутмоқда, лекин ижобий жавоб олиш эҳтимоли кам. Шунингдек, Ицхак Герцог Ғазо секторида 444 кундан бери асирликда қолаётган ва асосий гуманитар ёрдам, дори-дармон ёки Қизил Хоч вакиллари ташрифларисиз қолган қарийб 100 нафар гаровдаги шахсни эслатиб ўтган.
LiveБарчаси
Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Жўлонийга миллий украин кўйлагини совға қилди.
31 Декабрь 2024
Ўзбекистонлик чавандозлар БААда конкур бўйича халқаро мусобақада 2 та медални қўлга киритди.
31 Декабрь 2024
Янги йил Австралия ва Янги Зеландияга кириб келди.
31 Декабрь 2024
Хитой АҚШ, Канада ва Австралиядаги етти ҳарбий компанияга нисбатан санкциялар киритди.
31 Декабрь 2024
31 Декабрь 2024