Ғазо бўйича сулҳга эришиш ҳар қачонгидан яқинроқ – ҲАМАС
Олам
−
21 Декабрь
1875Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил ўртасида Ғазо сектори бўйича сулҳга эришиш эҳтимоли ҳар қачонгидан яқинроқ. Бу ҳақда ҲАМАС баёнот берди.
Қайд этилишича, Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилган учрашувдан сўнг ҲАМАСнинг Исроил томони билан Ғазо сектори бўйича сулҳга эришиш эҳтимоли ҳар қачонгидан ҳам яқинлашган.
“Учта фракция учрашувида Фаластин халқига қарши Исроилнинг тажовузини тўхтатишга бўлган қизиқиш таъкидланди, чунки Исроил билан келишувга эришиш имконияти илгари ҳеч қачон бўлмаган даражада яқинлашди, агар бошқа томон (Исроил) янги шартлар қўйишни тўхтатса”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Bloomberg” исроиллик расмийларга таяниб, Исроил ҳукумати ва ҲАМАС ҳаракати музокараларда катта ютуққа эришганини ва Ғазо секторида сулҳ тузишга яқинлашганини хабар қилган эди. Маълумотларга кўра, минтақада оташкесим ўрнатилиши ўтган йилга нисбатан анча реалроқ истиқболга эга. Манбалар бу ҳафта музокаралардаги ижобий ўзгаришлар фонида Исроилдан бир ишчи гуруҳнинг Доҳага йўл олганини, у ерда келишув бўйича воситачилар билан алоқаларни тиклаш режалаштирилганини маълум қилган. Исроил Мудофаа вазири Исроил Кацнинг кеча, 16 декабрь куни парламентдаги нутқида билдиришича, сулҳга эришиш "илгари ҳеч қачон бўлмаган даражада яқин".
LiveБарчаси