Ғазода 75 кунлик тўқнашувлар давомида БМТнинг қанча ходими ҳалок бўлгани очиқланди

Олам

image

Ғазо секторида 75 кун давом этган можаролар давомида БМТнинг 136 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

“75 кун ичида Ғазо секторидаги 136 нафар ҳамкасбимиз ҳалок бўлди. Биз БМТ тарихида ҳеч қачон бундай фожиани кўрмаганмиз. Кўпчилик ходимларимиз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Мен Ғазо секторидаги тинч аҳолини қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйган минглаб ёрдам ходимларини ҳурмат қиламан", деб ёзган у ўзининг Х саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси Ғазода 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари оқибатида вафот этган журналистлар сони 98 нафарга етган. 

Шунингдек, ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 мингдан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг