Ғазода ҳалок бўлган журналистлар қарийб юзга етди

Олам

image

Исроил армиясининг Ғазода 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумлари натижасида вафот этган журналистлар сони 98 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот бўлими баёнот берди.

Унга кўра, Исроил ҳужуми оқибатида Ала Абу Муаммар исмли мухбирнинг ҳаётдан кўз юмиши билан 7 октябрдан бери ўлдирилган журналистлар сони 98 нафарга етган.

Медиа идораси Исроилнинг журналистларга ҳужумини “Фаластин номини ўчириш, фактларни яшириш, минтақа ва халқаро ҳамжамиятга хабар ва маълумотлар етиб боришига тўсқинлик қилиш”  учун атайин амалга ошираётганини таъкидлаган.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 2 декабрь куни Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот бўлимига кўра, 7 октябрдан бери  ўлдирилган журналистлар сони умумий ҳисобда 73 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.  Демак, йигирма кун ичида Ғазодаги хунрезликлар ортидан 25 нафар журналист ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо журналистлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг