Ғазода 4 ёшли қизалоқ очликдан вафот этди

Олам

image

Кеча, 20 июнь куни Ғазода Разан Абу Заҳер исмли тўрт ёшли қизалоқ очлик туфайли вафот этди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Разан охирги уч кун ичида вафот этган камида тўрт боланинг бири бўлган, улардан энг кичиги атиги уч ойлик эди. Сўнгги 24 соат ичида Ғазода очликдан 18 киши ҳалок бўлган. Бу Ғазо ҳудудидаги инқироз тобора чуқурлашиб бораётганини кўрсатади.

“Нашр Разанни бир ой олдин ҳам учратганди. У ўшандаёқ жуда заиф ва озиб кетган эди”, дейилади хабарда. 

Разаннинг ўлими Ғазодаги очлик чуқурлашиб бораётган пайтда юз берган. Март ойидан бери Исроил гуманитар ёрдам карвонларини Ғазога киритишни тақиқлаб қўйган эди. Гарчи май ойи охирида бу тақиқ қисман олиб ташланган бўлса-да, халқаро ташкилотлар етказилаётган ёрдам аҳоли эҳтиёжини қоплай олмаётганини айтмоқда.

Исроил ҳукумати ёрдам карвонларини тўхтатган, чунки уларни ҲАМАС тортиб олаётгани ва улардан фойда кўраётганини даъво қилмоқда. ҲАМАС бу айбловни рад этмоқда. Исроил идоралари эса БМТ ёрдамни олиб кетмаётганини айтмоқда. БМТ эса, аксинча, Исроил ҳарбийлари ёрдамни ҳудуд бўйлаб ҳаракатлантиришга рухсат бермаётгани, кўп миқдордаги ёрдам ҳалигача чегарада қолаётганини билдирган.

Маълумот учун, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг октябрида уруш бошланганидан бери Ғазода камида 76 нафар бола ва 10 нафар катталар озиқ-овқат танқислигидан вафот этган. Жаҳон Cоғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, уларнинг аксарияти 2025 йил март ойида – Исроил томонидан Ғазога озиқ-овқат олиб кириш тақиқлангандан кейин рўй берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 июль куни Исроил армияси Ғазонинг турли ҳудудларида камида 115 нафар фаластинликни ўлдирганди. Уларнинг 92 нафари шимолдаги Зиким, жанубдаги Рофия ва Хон-Юнусдаги ёрдам пунктларида озиқ-овқат олишга ҳаракат қилган пайтда ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил очлик Ғазо ҲАМАС Разан Абу Заҳер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг