Ғазо шимолидаги беморларни эвакуация қилиш уларни ўлдириш билан тенг – ЖССТ

Олам

image

Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги шифохоналарни эвакуация қилиш талаби фаластинлик касал ва ярадорларнинг ўлимига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

“Исроилнинг Ғазо шимолидаги шифохоналарни эвакуация қилиш ҳақидаги буйруғи касаллар ва ярадорлар учун ўлим жазосидир. Ташкилот 2000 дан ортиқ бемор даволанаётган 22 та шифохонага тегишли мазкур буйруқни қатъий қоралайди”, дейилади ЖССТ баёнотида.

Унда келтирилишича, беморлар ва тиббиёт ходимларини мажбурий эвакуация қилиш ҳозирги гуманитар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги фалокатни барқарорлаштирмайди, балки янада кучайтиради. Шунингдек, ЖССТ Исроилни шифохоналарни эвакуация қилиш буйруғини дарҳол бекор қилишга чақирган.

“Al Hadath” телеканалининг хабар беришича, айни пайтда 800 мингдан ортиқ одам аллақачон Ғазонинг шимолий ҳудудларини тарк этган. Бу одамларнинг барчаси ўз уйларини ва мол-мулкини ташлаб, қочқинларга айланишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил мудофаа кучлари қўмондонлиги Ғазо сектори шимолида қуруқликдаги операция бошланиши муносабати билан аҳолига жанубга кўчиши учун аввал берилган 24 соатдан ташқари, яна олти соат қўшимча вақт берган эди. Бироқ кейинроқ Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги ҳарбий операциясини ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча кунга ортга суришга мажбур бўлди


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ эвакуация Исроил Ғазо Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг