Ғазо бўйича музокаралар кейинги ҳафтада бўлиб ўтиши кутилмоқда
Олам
−
10 Август
1207Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жорий йилнинг 15 август куни Қатарнинг Доҳа ёки Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик хизматининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби матбуот брифингида сўз очди.
Кирби АҚШ, Миср ва Қатарнинг қўшма баёнотидан сўнг томонлар ҳаракатга келганини ва имкон қадар тезроқ учрашиш истагини билдирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Исроил музокараларга делегация юборишини эълон қилган, Қатар эса ҲАМАС делегациясининг келишини таъминлашга ваъда берган.
“Умид қиламизки, бу фойдали натижалар беради. Ўша куни томонларнинг музокара столидаги режаларини ҳеч нарса бузишини истамаймиз”, деган Кирби.
У учрашувда АҚШ ҳам иштирок этишини билдириб, тез орада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш зарурлигини таъкидлаган.
Кеча, 9 август куни эълон қилинган қўшма баёнотда АҚШ, Миср ва Қатар Исроил ва ҲАМАСни 15 август куни Қоҳира ёки Доҳада Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинуви бўйича музокараларни давом эттиришга чақирди. Қўшма баёнот минтақадаги кўплаб давлатлар, жумладан Туркия томонидан қўллаб-қувватланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Блинкен Исроил Мудофаа вазири Галант билан телефон орқали суҳбатда Яқин Шарқдаги кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилганди. Блинкеннинг сўзларига кўра, Ғазо секторида сулҳга эришиш зарур. Ушбу чора исроиллик гаровга олинганларни озод қилишни таъминлайди ва минтақавий барқарорликни ошириш учун шароит яратади. Давлат котиби, шунингдек, Исроил ва Ливан оилаларининг уйларига қайтишига имкон берадиган дипломатик ечимга эришиш муҳимлигини айтиб ўтди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь