Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди – Алишер Қодиров

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров табиий газ қимматли ресурс экани, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб одамларни иш билан таъминлаш мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди . 

“Тиллақатори миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқни косаси оқармайди”, дейди депутат.

Унинг айтишича, электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганиш керак.

“Янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлаймиз. Яшил энергетика келажагимиз”, деб ёзди Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Статистика агентлиги ўтган йили январь-август ойларида Ўзбекистонда газ импорти 5,7 баробарга ошиб, 1,15 миллиард долларни, экспорт эса 7,4 фоизга кўпайиб, 404 миллион долларни ташкил қилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр Алишер Қодиров табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг