Газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланиш бўйича “чемпион” вилоятлар эълон қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг сентябрь ойида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида кузатилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Билдирилишича, ўтган ойда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатда тизимга 111 млрд 428 млн сўм зарар етказилган.

Инспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда сентябрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

“Бунда 94 млн 533 минг метр куб табиий газ (91 млрд 57 млн сўм) ва 42 млн 961 минг кВт соат электр энергияси (20 млрд 371 млн сўм) талон-торож қилиниши оқибатида тизимга келтирилган жами 111 млрд 428 млн сўм зарар ундиришга қаратилди”, дейилади “Ўзэнергоинспекция” хабарида.

Қайд этилишича, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 472 минг 665 та хонадоннинг, электр энергияси эса 214 минг 805 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Самарқанд электр энергияси Фарғона табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг