Гаянэ Умерова янги лавозимга тайинланди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гаянэ Умерова Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Қайд этилишича, у 2023 йил 1 июндаги ПҚ-177-сонли қарорга мувофиқ, у бир вақтнинг ўзида UNESCO бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Гаянэ Олеговна Умерова 1985 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича санъатшунос.

У 2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси Бош котиби лавозимида ишлаб келаётган эди. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Гаянэ Умерова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг