Гави ваъдасинининг устидан чиқди

Спорт

image

“Барселона” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гави 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида берган ваъдасининг устидан чиқди. Футболчи сочларини пушти рангга бўяди. Бу ҳақда Гави ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

22 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда сочини пушти рангга бўятган ҳолда тушган суратини эълон қилди ва мухлисларга янги қиёфасини намойиш этди.

Гави жорий йилги Жаҳон чемпионати давомида: “Агар Испания Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлса, сочимни пушти рангга бўяйман”,  дея ваъда берган эди.

Испания Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгандан кейин “Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси Марк Кукурелья ҳам ўз ваъдасини бажариб, қўлига терма жамоа бош мураббийи Луиис де ла Фуэнтенинг юзи тасвирланган татуировка чиздирганди.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси финалда Аргентинани Ферран Торреснинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг