Ғарб Украинага Россия билан музокара ўтказишни тақиқлаган – Лавров 

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани алмаштириб юбориладиган танга деб атади ва Ғарб давлатлари унга Москва билан музокараларда қатнашишни тақиқлаганини айтди. Бу ҳақда у Босния-серб телерадиокомпаниясига берган интервьюсида сўз очган. 

“Украина икки ой олдин музокараларни олиб бориш масаласини қандай ҳал қилиш бўйича таклифни илгари сургандек эди. Бироқ бир кун ўтиб, Ғарб украиналикларга ушбу жараённи давом эттиришни тақиқлади”, дейди Лавров.

ТИВ вазири музокаралар давом эттириладими деган саволга жавоб берар экан, “Украина алмаштириб юбориладиган танга, АҚШ ва Буюк Британия томонидан бошқариладиган восита”, деган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг май ойи ўрталарида Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Украина билан музокаралар тўхтатилганини, улар ҳеч қандай шаклда олиб борилмаётганини маълум қилганди.

Шундан сўнг, Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаб, Киев Россия дунёдаги сиёсий жараёнларда салбий роль ўйнагани туфайли у билан музокараларни тўхтатганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги юзма-юз музокаралар охирги марта 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг