Подоляк Россия-Украина музокаралари нега тўхтатилганини айтди

Олам 11251
image

Украина Россия дунёдаги сиёсий жараёнларда салбий роль ўйнагани туфайли у билан музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди. 

"Музокаралар жараёни ҳақиқатан ҳам “пауза” ҳолатида. Нега? Бир қанча сабаблар бор. Россия дунёдаги бугунги жараёнларда салбий роль ўйнамоқда. 

Иккинчидан, Россия уруш ўзининг қоидалари, жадвали ёки режалари бўйича кетмаслигини тушунмаяпти. Украинанинг қаршилиги ва профессионал қаршилик тобора кучайиб бормоқда. Шунинг учун Россия ҳеч қандай мақсадига эриша олмайди. 

Учинчи сабаб, Россия ички бозорда ташвиқотни мажбурлашдан бош торта олмайди ва шунинг учун ҳам сиёсий элита ҳақиқатни айтишдан қўрқади”, дейди Подоляк. 

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Украина билан музокаралар тўхтатилганини, улар ҳеч қандай шаклда олиб борилмаётганини маълум қилганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 557
Рейтинг: 2.9
t
×