Украина билан музокаралар тўхтатилди – Россия ТИВ
Олам
−
17 Май 2022
13834Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Украина билан музокаралар тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар берди.
“Йўқ, музокаралар давом этмаяпти, улар ҳеч қандай шаклда олиб борилмаяпти. Украина музокаралар жараёнидан амалда чиқиб кетди”, дейди Руденко.
Кейинроқ Украина Президенти девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк брифингда Андрей Руденконинг сўзларини тасдиқлаган.
“Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги музокаралар жараёни тўхтатилди. Бироқ, у қайта тикланади ва менимча, Зеленский модератор бўлади”, дейди Подоляк.
Эслатиб ўтамиз, РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Украина мумкин бўлган шартнома лойиҳаси бўйича деярли ҳар куни видеоалоқа орқали музокаралар ўтказаётганини маълум қилганди.
Украина Президенти Владимир Зеленский эса Россия билан музокаралар жараёни “жуда секин” кечаётганини ва “ҳар қандай суҳбатни” тўхтатиш хавфи юқори эканлигини айтганди.
Кейинчалик РФ Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар тўхтамагани, улар масофадан олиб борилаётганини айтган.
Бироқ, 13 май куни Россия Президенти Владимир Путин Германия канслери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқоти чоғида музокаралар Киев томонидан блокланганини даъво қилган.
LiveБарчаси