Ғарб учинчи давлатлардан Киев учун снарядлар қидирмоқда – Кулеба
Олам
−
26 Февраль
5748Ғарб давлатлари Украинага жўнатиши мумкин бўлган ўз ўқ-дорилари йўқлиги сабабли уларни учинчи давлатлардан қидирмоқда. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.
"Украина учун снарядларни қаердан ва қандай олиш мумкинлиги ҳақида бир ечим бор. Энди бу сир эмас – ҳамкорлар учинчи мамлакатлардан снарядларни сотиб олиши ва уларни Украинага ўтказиши керак. Иккинчидан: шериклар ўз снарядларини учинчи мамлакатларга экспорт қилишни тўхтатиб, уларнинг ҳаммасини Украинага топшириши керак. Ўшанда биз Ғарб давлатларининг ҳарбий-мудофаа саноати тўлиқ қувватга киргунга қадар снарядлар етишмовчилигини қоплаймиз”, дейди ТИВ раҳбари.
Кулебанинг сўзларига кўра, Испания, Нидерландия ва Буюк Британия вакиллари билан сўнгги учрашувларида улар бир қатор учинчи давлатлар билан ўқ-дориларни етказиб бериш бўйича шартномалар, уларнинг аниқ ҳажмлари ва муддатлари ҳақида гаплашган.
Шунингдек, у Киев учун армия учун снарядлар олиш иттифоқчилари билан музокараларда “биринчи даражали мавзу” бўлиб қолаётганини таъкидлади.
"Қурол учун иккинчи устувор йўналиш – ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари. Учинчи устуворлик – узоқ масофали ракеталар. Бу ерда ҳамма тушунади: ATACMS ва Taurus – асосий қуроллар. Тўртинчи устуворлик, кенг қамровли – бу бизнинг шерикларимиз ва Украина билан биргаликда қурол ишлаб чиқаришни максимал даражада ошириш", дейди вазир.
Қайд этиш жоизки, 24 февраль куни Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба март ойи охиригача Европа Иттифоқи Киевга 170 минг ўқ-дори етказиб беришни режалаштираётганини айтган. У қайси турдаги снарядлар етказилишини очиқламаган.
LiveБарчаси