Ғарб Россияни бўлиб ташламоқчи – Медведов

Олам

image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб Россиядаги сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, мамлакатни қисмларга бўлиб ташлаш ниятида эканини айтди. 

“Уларга улкан ҳудуди ва жиддий ядро қалқони бўлган, ҳатто америкаликларга бўйсунмайдиган бундай давлат нега керак? Мутлақо керак эмас. Ғарбнинг истаги жуда оддий: сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, мамлакатни қисмларга бўлиб ташлаш, бу қисмларнинг ҳар бири билан музокаралар олиб бориб, уларни ядросизлантириш ва демилитаризация қилиш. Кейин улар келиб, бу қисмларни ҳимоя қилиш учун ўз хизматларини таклиф қилади”, деган Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари. 

Медведевнинг сўзларига кўра, бундай бўлаклар миллий бойликларни тақсимлаш шарти билан НАТОга аъзо бўлиш имкониятига эга бўлади. 

“Шундай экан уларнинг нияти тушунарли”, дея киноя қилди у.

Шунингдек, Медведов Ғарб давлатлари Россия билан ҳеч қандай тенг ҳуқуқли ҳамкорликни хоҳламаслигини, худди шу нарса Ғарбнинг Хитойга нисбатан муносабатига ҳам тегишли эканини таъкидлаган. 

“Бундай муносабат биз қандайдир бахтсиз ва нотўғри бўлганимиз учун эмас, балки бу уларга керак эмаслиги учун шундай. Улар ўз ғоялари асосида ҳукмронлик қилиши керак. Англо-саксон олами деб аталувчи дунё ўзи учун бундай ғояларни ишлаб чиққан ва бу қарашлар англо-саксонларнинг нуқтаи назарида қоидаларга асосланган тартибга мос келади – бу уларнинг дунёси, улар уни назорат қилади, қоидаларни ҳам ўзлари ўрнатади”, дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Сиёсатчининг таъкидлашича, англо-саксон дунёси барчани бошқаришга ҳаракат қилмоқда ва ҳозирча Совет Иттифоқи, Варшава шартномаси ва Ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши парчаланганидан кейин муваффақиятга эришган. 

“Дастлаб Хитой, кейин биз ўзимизни мустақил тута бошладик. Уларга бу ҳақиқатдан ҳам ёқмайди, шунинг учун ҳам улар келгуси ўн йилликлар давомида тинчимайди”, дея хулоса қилган Медведев.

Шунингдек, сиёсатчи университетда аспирантурада ўқиб юрган чоғларини эслаб, ўша даврда Россия Ғарб билан нормал шериклик муносабатларига эга бўлганини таъкидлаган. Бунга эса Россия ва Ғарб орасида мафкуравий тафовут қолмагани сабаб бўлган. Бироқ кейинчалик, Медведевнинг айтишича, Ғарб билан ҳамкорлик фақатгина баъзида иллюзияга айланиб кетадиган ғоя экани аён бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Медведов Ғарб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг