Ғарб Россия борасида муҳим баёнот берди

Олам

image
0:00
0:00
download
Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар ҳалокатли равишда ёмонлашди — Медведев north_east

Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар ҳалокатли равишда ёмонлашди — Медведев

АҚШ ва 30 га яқин Европа давлатларини бирлаштирган ҳарбий альянс — НАТО Россия билан мулоқотга тайёр ва тегишли таклифларни билдирган, аммо муносабатларни яхшилашнинг калити Москвада. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас НАТО Ташқи ишлар вазирларининг виртуал учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз (НАТО аъзолари — таҳр.) бугун Россия билан муносабатларимизни муҳокама қиламиз. Бизнинг сигналимиз аниқ: биз мулоқотга тайёрмиз ва таклифлар ҳам билдирдик, аммо алоқаларни яхшилашнинг калити шубҳасиз Москвада”, дея таъкидлади Хайко Маас.

У, шунингдек НАТО ҳозирги замон талаблари нуқтаи назаридан ўз “сиёсий мушакларини кучайтириши” кераклигини таъкидлаган.

Бугун, 1 июнь куни НАТОга аъзо мамлакатларнинг Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирларининг учрашувлари телеконференция шаклида бўлиб ўтмоқда. Одатда альянс бир куннинг ўзида ҳам Ташқи ишлар, ҳам Мудофаа вазирларининг учрашувларини ўтказмайди ва бу сафарги қарор НАТОнинг 14 июнь куни бўлиб ўтадиган саммити билан боғлиқ бўлиб, унда АҚШнинг янги Президенти Жо Байден биринчи марта иштирок этади. 

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, вазирлар асосий эътиборни давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўртасида 14 июнь куни бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўришга қаратади. 

Қайд этилишича, 14 июнь куни бўлиб ўтадиган саммитнинг кун тартибига 23 май куни Минскга “Ryanair” самолётининг мажбуран қўндирилиши фонидаги Беларусь, Украинадаги можаро, шунингдек, НАТОнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги қароридан кейин ушбу мамлакатдаги ҳолат киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг