Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар ҳалокатли равишда ёмонлашди — Медведев
Олам
−
01 Июнь 2021
7615Сўнгги йилларда Россиянинг Ғарб давлатлари, шу жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабатлар кескин ёмонлашди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев “Коммерсанть” газетасига берган интервьюсида гапириб ўтди.
“Сўнгги йилларда Россиянинг Ғарб давлатлари, шу жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи билан муносабатлари кескин ёмонлашди, аммо бу Россиянинг ташаббуси билан бўлмади. Россияга Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳамда қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқалар керак”, деган интервью давомида Медведев.
Медведевнинг сўзларига кўра, бу кескинлик дунёдаги умумий вазиятга қаттиқ таъсир қилади.
"Менимча, бу иқтисодий нуқтаи назардан қараганда жуда ёмон, бу кетишда ҳар икки томон ҳам кўп нарсани йўқотади. Шунинг учун Россия ва Ғарб ҳамкорликнинг барқарор тамойилларига ўтиши лозим. Умид қиламанки, бу Россиянинг ташқи сиёсий фаоллиги натижасида вужудга келади”, дея таъкидлаган Медведев.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь