Россия армиясига йил бошидан бери қанча аскар ёллангани очиқланди

Олам

image

Йил бошидан бери Россия Қуролли Кучларига 280 мингга яқин киши шартнома асосида ҳарбий хизматга ёлланди. Бу ҳақда кеча, 3 сентябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.

Кеча, 3 сентябрь куни Хавфсизлик кенгашининг Россия Федерацияси Қуролли кучларини шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар билан таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтган.

“Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 1 январдан буён 280 мингга яқин киши Қуролли кучлар сафига қабул қилинган”, деган Медведев мажлисда.

Унинг аниқлик киритишича, шартнома бўйича ишга қабул қилинганларнинг бир қисми захирада бўлганлар, яна бир қисми кўнгиллилардир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Буюк Британия разведкаси Россия Марказий Осиё мигрантларини урушга сафарбар қилаётганини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия армия Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made