Ғарб Исроилдан узоқлашиши керак – Туркия 

Олам

image

Ғарб давлатлари Ғазо секторида ҳарбий жиноятлар содир этаётган Исроилдан узоқлашиши керак. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Истанбулда бўлиб ўтган Стратегик коммуникациялар саммитида айтиб ўтди.

"Ғарб ҳукуматларининг [Ғазода] содир этилаётган жиноятлар қаршисида жим туриши ва ҳатто ўт очишни тўхтатишга чақиришга ҳам қодир эмаслиги маънавий ва сиёсий муваффақиятсизликнинг намоёнидир. Бу ҳолат халқаро ҳуқуққа бўлган ишончни бутунлай йўқотиш хавфини туғдиради. Ғарб дунёси Исроил томонидан содир этилган ҳарбий жиноятлардан узоқлашиш вақти келди. Исроилни ҳар қандай қўллаб-қувватлаш, хоҳ шартли, хоҳ сўзсиз, фаластинликларнинг янги ўлдирилиши учун карт-бланшдир (тўлиқ эркинлик)”, дейди Туркия ТИВ раҳбари.

Фидан Фаластин муаммосининг ягона ечими пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган эркин Фаластин давлатининг мавжудлигини тан олиш эканини яна бир бор таъкидлаган. 

"Туркия икки йўналишда саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Биринчиси, ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва минтақага инсонпарварлик ёрдамини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш, иккинчиси, муаммони икки давлат мавжудлиги тамойили асосида ҳал қилиш. Биз фаол дипломатияни давом эттирмоқдамиз ва Фаластинни қўллаб-қувватлашдан воз кечмаймиз”, дейди Туркия Ташқи ишлар вазири.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоқон Фидан Ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб Лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг қўшма саммитида тузилган Араб-мусулмон делегацияси таркибида Лондон ва Парижда бўлиб, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон, Франция Ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна ва Президент Эммануэль Макрон билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғарб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг