Ғарб давлатлари ваҳима ичида қолган – Эрдўған
Олам
−
08 Сентябрь 2022
14748Ғарб давлатлари қиш арафасида нархларнинг кўтарилиши мумкинлигидан хавотирга тушиб қолган. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Хорватияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтди.
“Энергетика инқирози мавзуси бор, нархлар кўтарилмоқда. Энди Ғарб бу қишни қандай ўтказишни ўйлаб, ваҳима ичида қолган”, дейди Эрдўған.
У оқилона қадамлар ёрдамида мамлакатларнинг бу синовлардан омон қолишига умид билдирган. Бироқ Президент қандай қадамлар ҳақида гапираётганини аниқ айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Президенти Ғарб давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши бўйича нотўғри позицияни эгаллаганини айтганди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси